РАСМИЙ МАЪЛУМОТ
“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ да электромонтёр иш ўрни бўйича ўтказилган танловнинг суҳбат босқичи натижалари юзасидан маълумот
Ижтимоий тармоқлар орқали олдин маълум қилинганидек, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ да электромонтёр иш ўрни бўйича 2024 йилнинг 13 сентябрь куни корхонамизга ишга кириш истагини билдирган жами 36 нафар номзодлар иштирокида навбатдаги танловнинг тест синовлари босқичи ўтказилиб, улар танловнинг кейинги босқичи – суҳбатга таклиф этилиши тўғрисида хабардор қилинган эди.
2024 йил 19-20 сентябрь кунлари заводнинг персонал билан ишлаш бўлими биносида электр таъминоти цехига электромонтёр шогирди сифатида танловнинг дастлабки босқичи тест синовларини муваффақиятли топширган жами 20 нафар номзодлар билан уларнинг назарий билимлари ва амалий тажрибалари бўйича суҳбат ўтказилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ масъул мутахассислари иштирокида номзодларнинг назарий билимлари суҳбат асосида ҳамда амалий кўникмалари тегишли чизма ишларининг бажарилишиши орқали текширилди.
Номзодларнинг назарий билимлари ва амалий ишларини ўрганиб чиқиш, масъул мутахассисларнинг хулосаларига мувофиқ қуйидаги 10 нафар номзодларга электромонтёр шогирди вазифасига келгусида ишга қабул қилиш учун энг муносиб номзодлар сифатида таклиф берилди:
1. Алоҳиддинов Низомиддин Собирович (1991 йилда туғилган).
2. Бобожонов Фаррух Аслонович (1991 йилда туғилган).
3. Зарипов Шахзод Ҳусен ўғли (1998 йилда туғилган).
4. Иброҳимов Аббосбек Улуғбек ўғли (2000 йилда туғилган).
5. Изатуллоев Билол Завқиддин ўғли (2004 йилда туғилган).
6. Нарзуллаев Фарҳод Тоғаймуротович (1990 йилда туғилган).
7. Нишонов Азизжон Анварович (2003 йилда туғилган).
8. Салимов Аҳмад Шавкат ўғли (1998 йилда туғилган).
9. Шамсиев Нозим Соҳиб ўғли (1997 йилда туғилган).
10. Юлдошев Суҳроб Сайфиддин ўғли (1997 йилда туғилган).
Шунингдек, масъул мутахассислар хулосаларига мувофиқ суҳбат жараёнида номзодларнинг эгаллаган мутахассисликлари (электр энергетикаси - иссиқлик энергиясида) электр таъминоти цехи иш ўринлари йўналишига мувофиқ келмасликлари инобатга олиниб, қуйидаги 2 нафар номзодларга заводнинг буғ-ҳаво-газ таъминоти цехидаги иш ўринларига шогирд – иш ўрганувчи сифатида келгусида ишга қабул қилиш учун муносиб номзодлар сифатида таклиф берилди:
1. Мустафоев Беҳруз Набижон ўғли (2002 йилда туғилган).
2. Ҳасанов Атабек Акмирзаевич (2000 йилда туғилган).
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ маъмурияти танловда қатнашган барча номзодларга иштироки учун миннатдорчилик билдиради.
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖга ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилувчи номзодларга маълумоти ва эгаллаган мутахассислиги бўйича тегишли маълумотларни электрон киритиш орқали онлайн рўйхатдан ўтиш ташкил этилган. Номзодларни онлайн рўйхатдан ўтказиш интернетдаги bnpz.uz сайтининг каръера рукнида https://jobs.bnpz.uz/ амалга оширилади.
Онлайн рўйхатдан ўтказилган номзодлар келгусида тегишли мутахассисликлар бўйича ўтказиладиган навбатдаги танловларда таклиф этилади.