March 18

Академик лицей ўқувчилари учун экскурсия уюштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги “Нефт ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-309-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ўқувчилар учун экскурсиялар ҳамда соҳа фахрийлари билан учрашувлар ташкил этиб борилишини таъминлаш белгиланган.

"Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти топшириғи ижроси доирасида И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳар филиали академик лицейининг ўқувчиси ва устозлари 15-16 март кунлари Бухоро НҚИЗга ташриф буюришди.

Танитиш сафари давомида меҳмонларга корхонанинг асосий технологик жиҳозлари кўрсатилди ва завод қурилмаларини бошқариш жараёнлари билан таништирилди. Талабалар ва ўқитувчиларга бутун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг иши назорат қилинадиган марказий бошқарув хонаси кўрсатилди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи билан танишув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ матбуот хизмати