Бухоро НҚИЗда ўқув-семинар ташкил этилди
Жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, жуда кўп илғор саноат корхоналарида соҳага тегишли ёки турдош корхоналарда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва авариялар таҳлил қилиб чиқилади. Мақсад шунга ўхшаш бахтсиз ҳодисаларнинг ўз ташкилотларида содир бўлмаслиги ёки олдини олиш бўйича тегишли тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда уни амалда қўллашдир. Худди шунингдек, ўша бахтсиз ҳодисалар ва авариялар таҳлилларини ишчи жамоага етказиш, биргаликда муҳокама қилиш ва тегишли ҳулосалар чиқариш учун корхонада барча ходимлар иштирокида тўхташ соатлари ўтказиб борилади.
Бухоро НҚИЗда ҳам саноат корхоналарида содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларнинг таҳлили ва уларнинг олдини олиш бўйича семинар ўтказилди. Семинар "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг С ва ЭХ, СМҚ ва МХ департаменти ҳамда Бухоро НҚИЗ СМҚ ва МХ бўлими мутахассислари томонидан олиб борилди.
Ўқув-семинарида 2020-2021-2022 йиллар давомида саноат корхоналарида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар, уларнинг таҳлили, ишлаб чиқариш объектларида хавфсизлик техникаси, саноат санитарияси ва ёнғин хавфсизлиги қоида, норма ва йўриқномалари бўйича тушунтиришлар олиб борилди.