SOCAR делегацияси Бухоро НҚИЗга амалий ташриф билан келди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ кўмагида Озарбайжон нефть компанияси (SOCAR) делегациясининг Бухоро вилоятига расмий ташрифи доирасида ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳияти билан яқиндан танишиш мақсадида корхона ҳудудида Бухоро НҚИЗ мутахассислари иштирокида ишчи учрашуви бўлиб ўтди.
Делегация ташрифидан асосий мақсад соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик соҳасида тажриба алмашишдан иборат.
Корхона билан танишиш асосий ишлаб чиқариш цехидан бошланди, у ерда меҳмонларга бир вақтнинг ўзида бир нечта технологик жараёнларни назорат қилиш имконини берувчи марказий бошқарув хонаси намойиш этилди.
Ташриф доирасида SOCAR вакиллари Бухоро НҚИЗ ходимлари билан учрашиб, корхона ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Ўз навбатида SOCAR вакилларига Бухоро НҚИЗда меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги соҳасини яхшилашга қаратилган махсус-тактик ва қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари, ўқув машғулотлари, шунингдек, корхона ходимларининг малакасини оширишга қаратилган амалий машғулотлар каби турли профилактика тадбирларини ташкил этиш ҳақида батафсил маълумот берилди.
Бундан ташқари, заводда саноат хавфсизлигини оширишга қаратилган турли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Меҳмонларга ёнғин ўчириш жараёнини масофадан бошқариш имконини берувчи, ёнғин манбасини тез ва самарали бартараф этишувчи ихтисослаштирилган Hyundai КAV 60 ўт ўчириш машинасининг ишлаши принципи намойиш этилди.
Меҳмонларга корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида сўзлаб берилди, бугунги кунда корхонада 22 русумдаги 9 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.
Учрашувда Бухоро НҚИЗни келгуси йилларда ривожлантиришга оид саволлар кўтарилди.
SOCAR делегациясининг ишчи ташрифи дўстона ва хайрихоҳлик руҳида ўтди.
Учрашув сўнгида меҳмонлар самарали ва мазмунли қабул учун корхона раҳбариятига миннатдорчилик билдиришди.