September 19

Бухоро НҚИЗ ходимлари ўртасида  стол тенниси бўйича “Ўзбекнефтгаз - 2025” чемпионатининг 1-босқичини ташкил этиш тўғрисидаги низом

1.Умумий қоидалар

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6099-сонли фармони талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, корхона ходимларини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш, улар ўртасида стол теннисини тарғиб қилиш ва мунтазам равишда спорт билан шуғулланишга эришиш ҳамда ишдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда спортнинг стол тенниси тури бўйича “Ўзбекнефтгаз - 2025” чемпионатининг 1-босқичини ташкил этиш масалаларини белгилаб беради.

2. Мақсад ва вазифалар

Мусобақанинг ўтказилишидан асосий мақсад ва вазифалар қуйидагилардан иборат:

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;

-           ходимларни турли касб касалликларидан, спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш;

-           ходимларни жисмоний тарбия ҳамда спортнинг оммавий турларига қизиқишларини кучайтириш;

-           ходимларнинг иш жараёнида спортни кундалик хаётнинг ажралмас қисмига айлантириш;

- спортнинг стол тенниси тури оммавийлигини таъминлашдан иборат.

3. Мусобақани ташкил қилиш муддатлари ва тартиби

Спортнинг стол тенниси тури бўйича корхонада “Ўзбекнефтгаз - 2025” чемпионатининг I-босқичи фаолият юритаётган ходимлари ўртасида саралаш ўйинлариташкил этилади, цехлардан жамоа таркиби 2 кишидан иборат (1 эркак ва 1 аёл) дан иборат.

Мусобақаларни ўтказиш усули иштирок этувчи жамоалар сонига қараб, бош ҳакам томонидан аниқланади. Ўйин 3 та партиядан иборат бўлиб, иккита партияда кетма-кет ғолиблик қўлга киритилса, учинчи партия ўтказилмайди.

I-босқичда корхонада ғолиб бўлган ходимлардан 2 нафар аёл ва 2 нафар эркак ходимлар якуний “Ўзбекнефтгаз - 2025” чемпионатининг 2-босқичи -финал ўйинларида иштирок этишади.

Стол тенниси мусобақалари 2025 йил 22 сентябрь куни эркаклар учун “Нефтчи” спорт-соғломлаштириш мажмуасида, аёллар учун “Ёшлар” меҳмонхонаси спорт залида ўтказилади.

Мусобақалар стол тенниси спорт тури бўйича белгиланган қоидалари асосида ўтказилади.

4. Ташкилий қўмита ва ишчи гуруҳининг вазифалари

Спортнинг стол тенниси тури бўйича“Ўзбекнефтгаз - 2025” чемпионатининг 1-босқичини ўтказишда ташкилий қўмита томонидан қуйидаги вазифалар амалга оширилади:

-           мусобақада Низомга кўра ҳакамлар таркибини шакллантириш ва мусобақа жараёнида иштирокини таъминлаш;

-           спорт мусобақасини ўтказиш учун спорт инвентарлари билан таъминлаш;

-           мусобақа иштирокчилари учун тиббий хизмат ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш;

- мусобақа ғолибларини рағбатлантириш ишларини амалга ошириш.

5. Мусобақада қатнашиш тартиби

Мусобақа иштирокчилари ташкилий қўмитага қуйидаги хужжатларни тақдим қилади:

-         Цех раҳбари томонидан тасдиқланган иштирокчилар рўйхати;

-         Ҳар бир иштирокчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

-         Иштирокчининг саломатлиги юзасидан тиббий хулоса;

6. Мусобақа ғолибларини тақдирлаш ва рағбатлантириш

Мусобақа якунлари бўйича ғолиблар (эркаклар ва аёллар алоҳида) 1, 2, 3 - ўрин соҳиблари завод касаба уюшма қўмитаси томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.