Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ишчи-гуруҳи Бухоро НҚИЗга ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2020 йил 4 ноябрдаги 112-п-сон фармойиши ва 2020 йил 2-ярим йиллик учун мўлжалланган иш режасига асосан Энергетика вазирлиги тизимидаги геология, нефть-газ корхона ва ташкилотларида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш режалаштирилган эди.
Шунга мувофиқ, Бухоро НҚИЗга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, меҳнат инспекцияси бошлиғи Қобилжон Қирғизалиев бошчилигида Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси М.Ҳ. Олимов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнат инспекцияси бош меҳнат техник-инспектори О.А. Мирзаев, Энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бўлим мудири С.С. Эгамбердиев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнат инспекцияси меҳнат-ҳуқуқ инспектори М.М. Арслонов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнат инспекцияси меҳнат-техник инспектори Ҳ.Ф. Барноевлардан ташкил топган ишчи-гуруҳ ташриф буюрди.
Ташриф давомида ишчи-гуруҳ Covid-19 пандемияси даврида ишчи-ходимлар саломатлигини муҳофаза қилиш учун яратилган шароитлар ва кўрилган чора-тадбирлар билан танишиш мақсадида завод ҳудудида жойлашган соғломлаштириш марказида бўлди ҳамда бинодаги фитобар,
муолажа ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш хоналари,
шунингдек, БНҚИЗ томонидан яқинда сотиб олинган Isuzu пикапи базасида яратилган D-Max русумли мобиль тез ёрдам машинаси кўздан кечирилди.
Шундан сўнг ишчи-гуруҳ аъзолари учун завод бош муҳандиси Б.Ж. Мустафоев бошчилигида ишлаб чиқариш майдонлари бўйлаб экскурсия уюштирилди.
Ташриф сўнгида корхона раҳбарияти, Касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари ва ишчи-ходимлар жамоаси иштирокида мажлис ўтказилди.
Мажлисда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, меҳнат инспекцияси бошлиғи Қобилжон Қирғизалиев сўзга чиқиб, касаба уюшмалари соҳасидаги қонунчилик янгиликлари, шу жумладан 2020 йилнинг 23 ноябрида қабул қилинган 648-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни деб белгиланганлиги ҳақида маълумот берди.
Б.Ж. Мустафоев завод Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан пандемия шароитида ўз-ўзини яккалаган ёки нафақадаги ишчи-ходимларга бериладиган моддий ва маънавий кўмак, йил давомида ходимларнинг оила аъзоларига кўрсатиладиган ёрдам(мавсумий оромгоҳ ва соғломлаштириш санаторийларига йўлланмалар) ва энг фаол ишчиларни рағбатлантириш, шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг олиб бораётган сиёсати натижасида тизимдаги барча корхоналар ишчи-ходимлари учун намунали шароитларни яратиш, меҳнат фахрийлари ва ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ишчи-ходимларнинг яшаш ва ишлаш шароитларини яхшилаш, ишсизлар қатламини камайтириш, янги иш ўринларини яратиш масалаларига ҳукумат даражасида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар қилинмоқда.
Бухоро НҚИЗда яратилган шарт-шароитларни ўрганиб чиқиб, Қобилжон Қирғизалиев томонидан корхонада эришилган ютуқларда тўхтаб қолмаслик, кўрсатгичларни яхшилаш, қулайликларни янада кўпайтириш бўйича тавсиялар берилди.