September 20

Бухоро НҚИЗ эстакадасидаги     ёнғинни ўчириш бўйича            махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди

2024 йил 20 сентябрь куни Бухоро НҚИЗ ҳудудида тактик-махсус ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Сценарийга кўра, эстакададаги хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар цехида вагон цистерналаридан нефть маҳсулотларини тўкиш вақтида шартли ёнғин содир бўлди.

Ёнғинни ўчириш учун фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизимининг куч ва воситалари, шунингдек, объектнинг техник ходимлари жўнатилди.

Бухоро НҚИЗ фуқаро муҳофазаси ва мобилизация хизматининг ўқув режасига мувофиқ шартли фавқулодда ҳолат бартараф этилиб, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ўқув машғулотлари хавфли моддаларни сақлаш ва ташиш билан боғлиқ объектдаги фавқулодда вазиятларда шахсий таркиб ва авария хизматларининг ҳаракатларини машқ қилиш мақсадида ташкил этилди. Тадбирда заводнинг ёнғин-қутқарув қисми, авария-қутқарув бўлинмалари ва тезкор хизматлари иштирок этди.

Барча бўлимларнинг мувофиқлаштирилган ва профессионал ҳаракати фавқулодда вазиятларга тезкорлик билан жавоб беришга юқори даражада тайёрлигини кўрсатди.

Иштирокчилар шартли ёнғинни тез ва самарали тарзда бартараф этиш, унинг кейинги тарқалишининг олдини олиш қкўникмасини намойиш этишди.

Бундай тадбирларни ташкил этиш касб маҳоратини ошириш, корхона ва унинг ходимлари хавфсизлигини таъминлашга қаратилгани алоҳида таъкидланди. Бундай машқлар нафақат ходимларнинг малакасини оширишга, балки завод хавфсизлигини мустаҳкамлашга, реал ҳолатда юзага келиши мумкин бўлган хавфларни минималлаштиришга имкон беради.

“Бухоро НҚИЗ МЧЖ” матбуот хизмати