ЎзЛиДеП кўрсатилган номзод Ш.М.Мирзиёевнинг ишончли вакили Бухоро НҚИЗга ташриф буюрди
Мамлакатимиз ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган тарихий воқелик, Ватан тақдири учун муҳим аҳамиятга эга бўлган сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жойларда бўлиб ўтаётган учрашувлар, тарғибот-ташвиқот тадбирлари фуқароларни сайловда муносиб номзод учун овоз беришда фаолликка чақиради.
Бугун “Нефтчи” маданият саройида ЎзЛиДеП кўрсатилган номзод Ш.М.Мирзиёевнинг ишончли вакили Самойдин Хусенов,Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Эмма Аслонова ҳамда Мадина Баратова, ЎзЛиДеп Бухоро вилоят кенгаши аппарат рахбари Бобомурод Очилов иштирокида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ходимлари, аёллар ва ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувни Самойиддин Хусенов мамлакатимизда сўнгги беш йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги нутқи биллапн бошлаб берди. Сўнгги беш йил ичида амалга оширилган ислоҳотлар халқимиз дунёқараши ва ҳаётини тубдан ўзгартириб юборганлиги, мамлакатнинг жаҳон майдонида обрўсини оширганини таъкидлади.
Ишончли вакил сўзи якунлангач Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Эмма Аслонова ҳамда Мадина Баратова сўзга чиқиб, номзоднинг сайловолди дастури билан бир қаторда жойлардаги учрашувларда таклиф этилаётган янги режалар, ёшлар масаласи бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтишди.
Шунингдек, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи “ МЧЖ бош технолог ўринбосари Хуршид Латипов сўзга чиқиб, шу давр мобайнида амалга оширилган ишлар сабаб заводда ҳам жуда кўп ўзгаришлар кузатилгани, жумладан, бугунги кунда жаҳон стандартларига мос бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, экспорт қилинаётганлигини таъкидлаб, бу борада Шавкат Мирзиёев ташаббуси, эътибори муҳим аҳамият касб этишини билдирди.
Учрашувдан сўнг, меҳмонлар Бухоро НҚИЗга ташриф буюрди. Завод фаолияти билан яқиндан танишиб, ишчи-ходимлар билан иш жараёнида суҳбат қуришди. Сўнгги беш йилликда амалга оширилган ишларнинг завод ривожланишидаги аҳамияти, яратиб борилаётган имкониятлар хусусида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, ишчи-ходимларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.