Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи: Наврўз – сақланиб қолган анъана
Бугун баҳорги тенгкунлик байрами – Наврўз муносабати билан юртимизнинг барча гўшаларида байрам тантаналари ўтказилмоқда.
Байрам арафасида заводининг фаол меҳнат жамоаси иштирокида қатор тадбирлар ташкил этилиб, уларда цехларга туташ барча ҳудудлар тартибга келтирилиб, ободонлаштирилди.
Наврўзни сумалаксиз тасаввур этиб бўлмайди!
Ўз навбатида, завод жамоаси учун анъанага айланган унинг тайёрланиши ҳамиша байрамона кайфият бағишлаётгани одамларнинг юз-кўзида акс этади.
Айтиш жоизки, сумалак учун ўзига хос лаҳза унинг очилишидир.
Мана шу тантанали дамларда Қоровулбозор тумани ҳокимлигм, Бухоро НҚИЗ раҳбарияти вакиллари иштирокида сумалак қозонлари шукроналик ила очилди.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи жамоаси серқуёш Ўзбекистоннинг барча аҳолиси ва меҳмонларини кириб келаётган Наврўз байрами, баҳор келиши билан табриклайди!
Ҳурматли ватандошлар, сиҳат-саломатлик, меҳр-оқибат, тинчлик-тотувлик, шунингдек, Ўзбекистон равнақи йўлидаги янги меҳнат ғалабалари тилаган самимий табригимизни қабул қилинг!