October 29, 2021

Бухоро НҚИЗ ҳудудида “Uzbekistan GTL” мутахассислари билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2965-сонли қарорига асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Шўртан газ-кимё мажмуаси ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришда олинган синтетик нафтани қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда. GTL нафтаcини жалб қилган ҳолда бензин ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш мақсадида “Uzbekistan GTL” ишчи гуруҳи Бухоро НҚИЗга ташриф буюрди.

Учрашув доирасида йиғилиш бўлиб ўтди, унда томонлар GTL нафтаcини жалб қилган ҳолда бензин ишлаб чиқариш билан боғлиқ асосий масалаларни муҳокама қилишди. Хусусан, мазкур лойиҳани ўрганиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш ҳақида сўз юритилди.

Бундан ташқари, “Uzbekistan GTL” ишчи гуруҳи Бухоро НҚИЗнинг мавжуд қувватлари билан танишди, корхонанинг ишлаб чиқариш майдонига ташриф буюрди.

Учрашув якунида Бухоро НҚИЗ ва “Uzbekistan GTL” ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати