January 27, 2021

Фаннинг ишлаб чиқаришга интеграцияси Бухоро НҚИЗнинг инновацион салоҳиятини ошириш йўлида

Куни кеча Бухоро НҚИЗ ҳудудида корхона мутахассисларининг "ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ" AЖ вакиллари билан Бухоро НҚИЗ ва "ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ" AЖ ўртасида илмий-техник ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш масалалари бўйича ишчи учрашуви бўлиб ўтди.
Ишчи учрашув бош муҳандис ўринбосари A.A. Нурханов бошчилигида бўлиб ўтди, "ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ" AЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Э.Э. Сайдаҳмедов ва мутахассис С.Д. Пирназаров, шунингдек, корхонанинг мутахассислари иштирок этишди.

Учрашувда корхонани "ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ" AЖ билан фойдаланишдаги технологик ускуналарни кўрикдан ўтказиш бўйича ҳамкорликда ишлаш, нефтни қайта ишлаш ва нефт-кимё соҳасида ҳақиқий импорт ўрнини босишга ҳисса қўшадиган янги технологиялар ва илмий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, корхонанинг инвестиция лойиҳалари учун техник-иқтисодий асослари ишланмалари, технологик объектларни лойиҳалаштириш, биргаликда тадқиқотлар ва тажрибаларни ўтказиш каби кўплаб масалалар муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида Э.Э. Сайдахмедов "ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ" AЖда нефтни қайта ишлаш корхоналардаги “босим остида ишловчи идишлар”, юк кўтариш мосламалари ва сиғимларнинг саноат хавфсизлиги диагностикаси ва экспертизаси ўтказиш бўйича группа тузилганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, "ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ" АЖ томонидан "Бухоро НҚИЗни модернизация ва реконструкция қилиш" инвестиция лойиҳаси учун лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уни техник соҳадаги тартибга солиш меъёрий ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикасининг стандартларига мослаштириш бўйича ҳамкорликка тайёрлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, ишлаб чиқариш шароитида завод ишчилари учун амалиёт ва малака ошириш курсларини ташкил этиш, акциядорлик жамияти ходимларининг тажрибаси ва малакасини ошириш асосида ишлаб чиқариш ва фаннинг интеграцияси даражасини ошириш, патентга талабномалар ва рационализаторлик таклифларини тайёрлаш ва топшириш, олиб борилаётган илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш ишлари натижалари бўйича илмий мақолаларни тайёрлаш ва нашр этиш билан бирга ишлаб чиқаришдаги муаммоли ҳолатларни аниқлаш ва ишлаб чиқариш қувватларини яхшилаш бўйича ҳамкорликдаги ишларни тизимли равишда йўллаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув суҳбатнинг "савол-жавоб" форматида бўлиб ўтди, унда ҳар бир қатнашчи биргаликдаги иш ҳақида ўз фикрларини билдирди. Хусусан, томонлар музокараларнинг ижобий ўсишини таъкидладилар, ташаббускор таклифлар асосида "Бухоро НҚИЗ" МЧЖ ва "ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ" AЖ ўртасида 2021-2022 йилга мўлжалланган илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича "Йўл харитаси" тузилди ва имзоланди.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати