March 30, 2021

Бухорохо нефтни қайта ишлаш заводининг энг яхши рационализатори танлови ҳақида Низом

"Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг энг яхши рационализатори" танлови ишчилар ва муҳандисларни техник ижодкорликка кенг жалб қилиш, уларнинг ҳаракатларини ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, илмий-техник тараққиётни тезлаштириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, янги маҳсулотларни чиқариш ва меҳнат унумдорлигини оширишга йўналтирилган.

1. Умимий низом

1.1.    Ушбу низом танловни ўтказиш тартибини, иштирокчилар доирасини, натижаларни сарҳисоб қилиш ва ғолибларни тақдирлаш тартибини белгилайди.

1.2.    Ушбу низомга мувофиқ танловда заводнинг барча ходимлари иштирок этишлари мумкин.

1.3.    Ушбу танлов бўйича рағбатлантириш манбаи заводнинг ўз маблағлари ҳисобланади.

1.4.    Танловда 01.12.2020 йилдан 01.12.2021 йилгача рўйхатдан ўтган рационализаторлик таклифлар кўриб чиқилади.

2.Танловнинг мақсад ва вазифалари.

2.1  Танловнинг мақсад ва вазифалари:

- муаммоларни ҳал қилиш ва завод фаолиятини такомиллаштириш бўйича рационализаторлик таклифларини жалб қилиш;

- корхона ходимлари ўртасида ижодий ташаббускорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш.

2.2. Танловнинг асосий вазифаси - энергия ресурслари, материалларни тежаш, иш сифатини ошириш ва янги турдаги маҳсулотларни чиқариш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ёки ижобий самарага эришишга қаратилган янги техник ечимларни топишга қаратилган.

3. Танлов натижаларини ўтказиш шартлари ва тартиби.

3.1. Танловда 01.12.2020 йилдан 01.12.2021 йилгача рўйхатга олинган ёки фойдаланишга қабул қилинган рационализация таклифлари кўриб чиқилади.

3.2. Барча рационализаторлик таклифлари NGH 39.0-050:2019 йўриқнома ҳужжатига мувофиқ белгиланган тартибда қабул қилинади ва кўриб чиқилади.

3.3. Оқилона деб тан олинмаган ғоялар танловда кўриб чиқилмайди.

3.4. ИЛТИЧТЕБ 01.12.2020 йилдан 01.12.2021 йилгача қабул қилинган рационализаторлик таклифларининг рўйхатини комиссия муҳокамасига 05.12.2021 йилгача тақдим этади.

3.5. Қабул қилинган рационализаторлик таклифлар муаллифлари 10.12.2021 йилгача комиссия кўриб чиқиши учун тақдимотини тайёрлаши шарт.

Тақдимотда қуйидагилар бўлиши керак, лекин улар билан чекланмаслик керак:

- тўлиқ исми, иш жойи, туғилган йили, бўлим (цех) номи, муаллифнинг лавозими;

- рационализаторлик таклифининг номи;

- таклифнинг долзарблиги;

-техник ёки ташкилий ечимнинг моҳияти (ташкилий ечим ижобий таъсир кўрсатиши мумкин эмас);

- рационализаторлик таклифининг фойдалилиги;

- рационализаторлик таклифини амалга ошириш натижасида иқтисодий ёки ижобий таъсир (барча ҳисоб-китоблар билан);

- техник ёки ташкилий ечим;

- ечими тўлиқ ва батавсиф очиб берилиши шарт;

- таклифни амалга ошириш режаси;

- инвестиция қисми ва ўзини оқлаш мудати (агар керак бўлса);

- бизнес-режа (мавжуд бўлса).

(тақдимот 2 та слайддан ошмаслиги керак)

3.6. Комиссия 20.12.2021 йилгача муаллифларнинг рационализаторлик таклифлари тақдимотларини тинглашни таъминлайди.

3.7. Комиссия қуйидаги номинациялар бўйича ғолибларни аниқлайди:

а) "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг энг яхши рационализатори"

Рационализаторлик таклифлари бўйича танлов ғолиби қуйидаги мезонлар бўйича энг юқори балл тўплаган ходим ҳисобланади:

- Янгилик;

- илмий ва техник даража;

- фойдалилик.

"Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг энг яхши рационализатори" номинацияси ғолибига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 10 баробари миқдорида пул мукофоти тўланади.

б) "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг энг яхши ёш рационализатори"

Ушбу номинацияда заводнинг 30 ёшгача бўлган рационализаторлик таклифларининг муаллифлари иштирок этадилар. 30 ёшгача бўлган иштирокчилар орасида энг ёш иштирокчи рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланади. Ғолиб комиссиянинг овози билан аниқланади. Ушбу номинацияда қуйидаги мезонлар бўйича энг юқори балл тўплаган ёш иштирокчи ғолиб бўлади:

- Янгилик;

- илмий ва техник даража;

- фойдалилик.

"Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг энг яхши ёш рационализатори" номинацияси ғолибига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 5 баробари миқдорида пул мукофоти тўланади.

Ғолиблар комиссия овози билан аниқланади. Якуний қарор Комиссия раиси томонидан қабул қилинади.

3.8 Натижалар комиссия раиси томонидан тасдиқланган баённома ва завод директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

3.9 Танлов натижалари 2021 йил 31 декабргача аниқланади ва завод бўйича рағбатлантириш буйруғи билан тасдиқланади.

3.10 Танлов комиссияси ғолибларни эълон қилмасдан танловни якунлаш ёки натижалар қониқарсиз деб топилган тақдирда танловни бир марта маълум муддатга узайтириш ҳуқуқига эга.

3.11 Танлов ғолиблари совринини ҳисоблаш учун, натижаларни чиқариш пайтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори қаъбул қилинади.

3.12 Танлов учун мукофот рационализаторлик таклифи самарасидан ташқари алоҳида тўланади.

Комисия раиси

Бош мухандис Мустафоев Б.Ж.

Комиссия аъзолари:

Директорнинг молия ва иқтисодий
масалалар бўйича ўринбосари Жумаев У.М.

Бош мухандис ўринбосари Нурханов А.А.

Бош технолог Худайбердиев А.Ж.

Бош механик Мирзажонов Х.У.

Бош энергетик Кодиров Ш.Ш.

Бош метролог Хамроев А.Р

Бош иқтисодчи Хайруллаев А.А.

ММ, ТХ ва СХ бўича бош мутахассис Хайитов О.Г.

Бош эколог Мухамедов Х.Р.

ИХ ва МТ бошлиғи Пакелиани Л.О.

Режа ва иқтисод бўлим бошлиғи Кодиров К.Х.

ХТ ва ҚТ бошлиғи Мирзажонова Г.А.

Касаба уюшма қўмитаси раиси Каримов Б.И.

«Ёшлар иттифоқи» БНҚИЗ бошланғич ташкилоти раиси Зияев Ж.Х.

ИЛТИЧТЭБ менеджери Ходжиев Р.Г.