Бухоро НҚИЗда Автомобил транспорти ходимлари куни муносабати билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди
Aнъанага кўра, Автотранспорт ходимлари куни октябрь ойининг сўнгги дам олиш кунларида нишонланади. 24 октябрь куни Бухоро НҚИЗ Автонақлиёт цехи ходимлари ўзларининг касб кунларини нишонладилар.
Бухоро НҚИЗ директорининг ўринбосари Примов Нурали Каримович Автонақлиёт цехи(AЦ) меҳнат жамоасига табрик сўзи билан юзланди. У АЦ ходимларини касб байрами билан табриклади, цех ходимларининг юқори малакаси, жамоанинг бирдамлигини алоҳида таъкидлаб ўтди ва келгусида самарали ва муаммосиз ишлаш кўрсаткичларини муносиб даражада ушлаб туришни тилади.
Меҳнатдаги юқори кўрсаткичлари учун ҳайдовчиларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
"Сизнинг ишингиз, ҳамкасблар, ишга бўлган муносабатингиз кўп жиҳатдан ишчилар ҳаётининг сифатини белгилайди. Алоҳида миннатдорчилик сўзларига ушбу соҳа фахрийлари ҳам лойиқдирлар. Бугун биз фахрланадиган кўрсатгичлар транспорт тизимидаги бир неча авлод ишчиларининг бунёдкор меҳнати натижасидир. Фидокорона меҳнатингиз учун, қилаётган ҳар бир ишингиз учун ташаккур ", – деди Н.К. Примов.
Меҳнат фахрийлари ҳам эътибордан четда қолишмади.
Aвтомобильчилар куни нафақат ҳайдовчилар, балки таъмир ишчилари, муҳандис-техник ходимлар, автотранспорт корхоналари раҳбарлари ва ўз касб вазифаларини виждонан бажарадиган ҳар бир кишининг касб байрамидир. Шаҳар, шаҳар атрофи ва туманлараро қатнайдиган ишчиларнинг кундалик ҳаётини ушбу инсонларнинг касбига садоқати ва ишига масъулият билан ёндашувисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Барчага хавфсиз ҳаракатланиш, ёқимли йўловчилар, яхши йўллар ва, албатта, соғлик тилаймиз.
Бухоро НҚИЗ Матбуот хизмати