“Келажак лидерлари” Бухоро НҚИЗда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикаси ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6017-сон Фармонида белгилаб берилган вазифалар ижросини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳудудларда ёш истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш, уларни давлат фуқаролик хизматига масъул лавозимга тайёрлаб бориш мақсадида Бухоро вилоятида ҳам “Келажак лидерлари” клуби ташкил қилинди.
Бугун ушбу клуб аъзолари Бухоро НҚИЗга ташриф буюришди.
Ҳар бир меҳмон учун саноат корхонасига ташриф буюриш йўриқдан ўтишдан бошланади: меҳмонларга завод, унинг тарихи ва корхона ҳудудида хавфсизлик чоралари ҳақида сўзлаб берилди.
Бухоро НҚИЗнинг технологик объектлари билан таништириш мақсадида мутахассислар томонидан экскурсия ташкиллаштирилди.
Даставвал, кичик мажлислар залида сиёсий-маърифий соатда иштирок этишди.
Тиббиёт-санитария қисми, Ҳарбийлаштирилган қаздан қутқарув отряди ва
Ёнғин-қутқарув қисми ходимлари томонидан кўргазмалар намойиш қилинди. Шундан сўнг, Асосий ишлаб чиқариш цехи, Қуйиш-тўкиш эстакадаси, Ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлимлари фаолияти билан танишилди.
Экскурсия диалог шаклида ташкил этилди. Унда завод мутахассислари меҳмонларнинг кўплаб саволларига жавоб беришди. Энг аввало, улар Бухоро НҚИЗдаги ишлаб чиқариш амалиёти ва кадрлар заҳираси, амалга оширилаётган лойиҳалар билан қизиқишди.
Учрашув сўнгида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилоят филиали ходимлари ва лидерлар завод фаолияти билан бевосита танишиш имконияти яратиб берилганлиги ва меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдиришди.