Бухоро НҚИЗ Ўзбекистоннинг яшил истиқболига ҳисса қўшмоқда
Бугун Бухоро НҚИЗ ҳудудида кенг кўламли кўчат экиш акцияси бўлиб ўтди. Ушбу тадбир мамлакатда амалга оширилаётган экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Унда завод раҳбарияти ва мансабдор шахслар иштирок этди.
Ушбу лойиҳа экологик тоза, қулай ва яшил муҳит яратишга бўлган интилишни намоён этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан 2025 йил – “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил иқтисодиёт" йили” деб эълон қилинган. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш мамлакатнинг барқарор ривожланиши ва аҳоли ҳаёти сифати яхшиланишининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Экология – миллий даражадаги устувор йўналиш
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда экологик сиёсат фаол олиб борилмоқда. Унинг асосий мақсади атроф-муҳит муҳофазаси, ҳаво сифати яхшиланиши, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва яшил иқтисодиёт тамойилларини жорий этишдан иборат.
Шу борадаги энг муҳим лойиҳалардан бири – “Яшил белбоғ” миллий ташаббуси бўлиб, у бутун мамлакатни қамраб олади. Бухоро НҚИЗ – Ўзбекистоннинг етакчи саноат корхоналаридан бири сифатида ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, минтақа экологик муҳитини яхшилаш ва яшил майдонларни кенгайтиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Бухоро НҚИЗнинг экологик ютуқлари
Охирги йилларда завод ҳақиқий яшил ҳудуд га айланди. “Яшил макон” дастури доирасида ҳудуддаги яшил майдонлар сезиларли даражада кенгайди:
• Дастур бошланишидан олдин 116 гектар ер майдонида 71 300 туп дарахт мавжуд эди.
• Лойиҳа доирасида қўшимча 39 700 туп мевали ва манзарали дарахт, шунингдек, 228 100 туп саксовул кўчати ўтқазилди.
• Ҳозирда умумий яшил ҳудуд 178 гектарга етди.
Завод ҳудудида ҳозирда:
• 111 000 туп мевали ва манзарали дарахт
• 228 100 туп саксовул кўчати ўсмоқда.
Бухоро НҚИЗда муқобил энергетика ривожланмоқда
Корхона экологик стратегия доирасида муқобил энергия манбаларини фаол жорий этмоқда. Шундай лойиҳалардан бири 3 376,5 кВт қувватга эга бўлган қуёш электр станцияси бўлиб, заводга туташ ҳудудда 3 гектар майдонда жойлашган.
Қуёш энергетикаси анъанавий энергия манбаларига боғлиқликни камайтириш, СО₂ чиқиндиларини қисқартириш ва ишлаб чиқаришни янада экологик ва барқарор қилиш имконини беради.
Яшил ҳудудларни парвариш қилишда замонавий технологиялар
Завод ҳудудидаги яшил майдонларни самарали сақлаш ва кенгайтириш мақсадида замонавий суғориш тизимлари жорий этилмоқда.
• 2023–2024 йилларда 20 гектар ер майдонида томчилаб суғориш тизими ўрнатилди, бу эса сув тежамкорлиги ва ўсимликларнинг бир маромда суғорилишини таъминлашга ёрдам беради.
• 2025 йилда суғориш тизимини қўшимча 10 гектар майдонга кенгайтириш режалаштирилган.
Автоматлаштирилган намлик мониторинги тизимларининг жорий этилиши эса ўсимликларнинг узоқ муддатли ўсишини таъминлаш ва экологик барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Экология – барчамиз учун муҳим вазифа!
Бухоро НҚИЗ экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш билан чекланиб қолмай, балки ишчи-ходимлар, маҳаллий аҳоли ва келажак авлод учун қулай ва яшил муҳит яратишга интилмоқда.
Ҳар бир экилган дарахт, ҳар бир муқобил энергетика ташаббуси – мамлакатимиз келажаги учун қўшилган катта ҳиссадир.
Завод “Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасидаги экология ва яшил иқтисодиёт ривожига ўз улушини қўшишни давом эттиради.
Бухоро НҚИЗ – саноат ва табиат уйғунликда ривожланадиган маскан!