9 май – Хотира ва қадрлаш куни. «Бухоро НҚИЗ” фахрийларни табриклади
Анъанага кўра, шу кунларда мамлакатимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида, ҳар бир оилада, кексаю ёш, барча юртдошларимиз 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, Буюк ғалабанинг 77 йиллигини кенг нишонламоқда!
Бу ўтганларни ёд этиш, ҳурмат-эҳтиром, ғурур ва чуқур миннатдорлик байрамидир.
9 май арафасида Бухоро НҚИЗ раҳбарияти ва ЎзХДП Бухоро вилояти вакиллари жамият фахрийлари – Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олишди. Завод директори фахрийларни яқинлашиб келаётган байрам билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, некбинлик, кўтаринки кайфият тилади.
Жамият фахрийси – Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Ҳабиб Валиев (1923)
Жамият фахрийси – Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Салим Рахмонов
Жамият фахрийси – Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Ахмед Гулямов (1919)
Жамият фахрийси – Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Норбой Каршиев (1923)
Учрашув илиқ, самимий ва таъсирчан муҳитда ўтди. Фахрийлар мамнуният билан табрикларни қабул қилиб мулоқот қилишди. Самимий суҳбатлар чоғида улар ўзларининг таржимаи ҳоллари, ҳарбий хотиралари ҳақида гапириб беришди.
"Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда муҳим байрамдир. Биз ҳар бир инсоннинг жасоратини эслаймиз! Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига кўрсатган матонат ва жасоратлари учун катта раҳмат, фахрийларимизга эса, албатта, сиҳат-саломатлик тилаймиз," – деди Акбар Фазилов.
Ўз навбатида, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига хайрия ёрдами кўрсатиш доирасида халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Акбар Фазилов “МУРУВВАТ” – Бухородаги ногиронлар уй-интернатига ташриф буюрди.
Депутат томонидан хайрия ёрдами кўрсатилди. Янги аравачалар имконияти чекланган болалар учун муҳим ва узоқ кутилган совғага айланди.