October 10

Пресс-релиз: Бухоро НҚИЗ фаолиятининг асосий кўрсаткичларини баҳолаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 мартдаги “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-49-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раисининг топшириғига асосан тизим корхоналари раҳбар ва ходимлар фаолиятини баҳолаш бўйича асосий фаолият кўрсаткичлари(KPI)ни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Мазкур вазифа доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг тегишли бўлинмалари билан биргаликда оператив самарадорлик хизмати Бухоро НҚИЗ раҳбариятининг 2024 йилнинг учинчи ва тўртинчи чораги учун мақсадли KPI ларни белгилаб олди. Бошқарув самарадорлигини баҳолаш мақсадида учинчи чорак учун кўрсаткичлар синовдан ўтказилди, тегишли хизматлар ва бўлимлар маълумотлари асосида якуний баҳолаш ўтказилди.

2024 йил III чорак якунларига кўра, Бухоро НҚИЗ бошқаруви самарадорлиги белгиланган асосий фаолият кўрсаткичлари 110 фоизига етди. Ушбу даражага эришиш корхонада ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва жараёнларни оптималлаштиришга қаратилган бошқарув қарорларининг юқори сифатини кўрсатади.

2024 йилнинг IV чорагидан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти томонидан қўйилган вазифаларнинг келгусида амалга оширилишини таъминлайдиган, шунингдек, корхона фаолиятининг умумий унумдорлиги ва самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи KPI баҳолаш тизими доимий равишда жорий этилади.

“Бухоро НҚИЗ” матбуот хизмати