February 24, 2023

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида талабалар ўз билимларини амалиёт билан мустаҳкамлашмоқда 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги "Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-309-сонли қарори ижросини таъминлаш ва нефть-газ соҳасида фаолият бошлаш арафасидаги бўлажак кадрларнинг билимларини ишлаб чиқариш жараёнларидаги техника ва технологиялар муҳитида янада мустаҳкамлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан корхоналарда амалга оширилаётган талабалар амалиётлари давом этмоқда.

Тошкент кимё-технология институтининг нефтни қайта ишлаш технологияси таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган 4-босқич талабалари Бухоро НҚИЗда битируволди амалиёти ўташмоқда. Шунингдек, институт ўқитувчилари малака оширишмоқда. Амалиётчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, ётоқхона ва 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланган.

Бевосита технологик майдончаларнинг ўзида кўп йиллик тажрибага эга устоз ишчи-ходимлар бўлажак мутахассисларни нефтни қайта ишлаш, бензин сифатини ошириш, дизель ёқилғиси таркибидан олтингугурт ажратиб олиш, авиа керосин ишлаб чиқариш, нефть ва тайёр нефть маҳсулотларини сақлаш ва ташиш жараёнлари билан таништиришди.
Таъкидлаш жоизки, Бухоро НҚИЗ нафақат талабалар, балки
устоз-педагоглар учун ҳам тажриба алмашиш ва малака ошириш маскани ҳисобланади. Бунинг учун эса талабалар ва институт педагоглари учун етарли шароитлар яратилган.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати