October 6, 2022

Волейбол бўйича Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи «Директор кубоги» мусобақасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

Н И З О М

1.       Мусобақа ўтказиш ташкилотчиси

Волейбол бўйича Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи «Директор кубоги» мусобақаташкилотчиси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бошланғич ташкилоти ҳисобланади.

2.       Мусобақани ўтказишдан мақсад

Мусобақани ўтказишдан мақсад 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги завод ходимларини соғлом турмуш тарзига жалб этиш, ёшлар ўртасида волейбол спорт турини оммалаштириш, БНҚИЗда волейбол жамоаларини шакллантириш, кучли жамоани аниқлаш, ходимлар ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатишдан иборатдир.

3.     Мусобақа қатнашчилари

Мусобақада БНҚИЗ да мавжуд барча цех ёшлари ва цех ходимлари (аёллар ва эркалар алоҳида жамоа шаклида) иштирок этиши мумкин. Шунингдек, жамоа аъзоларида ёшлар сони 30%дан кам бўлмаслиги лозим.

4.       Мусобақа бошланадиган кун, жойи ва вақти

Кун: 11.10.2022 йил

Бошланиш вақти: 17:30 да бир кунда 2 тадан ўйин ўтказилади.

Жойи: «Нефтчи» спорт соғломлаштириш мажмуаси спорт зали

Майдон ҳажми: 9м х 18м

Мусобақа ўтказиладиган кун, жой ёки вақти ўзгарган ҳолларда бу ҳақда ташкилотчи томонидан иштирокчиларга дарҳол хабар қилинади.

5.       Мусобақа шартлари

Мусобақаволейбол қоидаларига мувофиқ 6х6 ўйинчи – олимпия тарзида ўтказилади.

Барча жамоалар 1 нусхада талабномани мусобақа бошланишидан олдин Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилотига топширилиши шарт. Ҳар бир жамоа рўйхатига 8 (саккиз) та ва 1 тамураббий қатнашиши мумкин бўлган ходимлар исми шарифларини киритади.

6.       Мусобақани ўтказиш тартиби

Мусобақада қатнашувчи жамоалар қуръа ташлаш орқали гуруҳларга бўлинади. Мусобақа олимпия тизимида ўтказилади. Ҳар бир ютқизган жамоа мусобоқани тарк этади.

Мусобақага қуръа ташлаш жараёни 2022 йил 5 октябрь куни соат 15:00 да «Нефтчи» спорт соғломлаштириш мажмуаси спорт залида барча цех вакиларининг иштироки ва гувоҳлигида бўлиб ўтади. Жараёнда жамоа сардори шахсан иштирок этиши лозим.

Асосий ўйин 3 партия 25 очко дан ўтказилади.

7.     Ҳакамлар ҳайъати аъзолари

Мусобақа ҳакамлар ҳайъати аъзолари: «Нефтчи» спорт соғломлаштириш мажмуаси волейбол спорт мураббийи Умуров Илҳом ҳамда Худойбердиев Феруз.

8.     Майдон, инвентарь, ҳакамлик ва ўйинчилар формалари

Волейбол ўйини 1 партиядан иборат, ҳар бир партияда 3 марта тайм-аут олиш мумкин. Ўйин вақтида ҳакам розилиги билан чекланмаган миқдорда ўйинчи алмаштириш мумкин.

Буюртма рўйхатида исми шарифи кўрсатилмаган ёки дисквалификация қилинган ўйинчилар мусобақада қатнашганда ушбу жамоага 3:0 ҳисобидаги техник мағлубият ёзилади.

Ҳар бир ўйин бошланишидан олдин ва тугагандан кейин жамоалар вакиллари бир-бирларига ҳурмат кўрсатилган ҳолда, кўришишлари лозим.

Ўйинчилар экипировкаси футболка, шортик ва оёқ кийимдан иборат бўлади. Ўйинчилар майдонда оёқ кийимлари билан ўйнаши шарт.

Иштирокчиларни низомда кўрсатилган форма ва инвентарлар билан Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилоти ўз зиммасига олади.

Майдондаги жамоалар ўйинини ташкилотчи томонидан белгиланадиган ҳакамлар бошқаради. Ҳакамларга уларнинг тоифасига оид талаблар қўйилмайди.

9.     Майдондаги ўйинчилар ва жамоа сардорлари мажбурияти

Майдондаги ўйинчилар ва жамоа сардорлари ушбу Низом талабларини бажарилишига масъулдир. Иштирокчилар раҳбарлари ва жамоа сардорлари жамоанинг барча ўйинчиларининг мусобақага қатнашиши, тартиб интизомга риоя қилиши ва мусобақадан кейин иш жараёнига қайтишлари учун масъул ҳисобланади.

Ташкилотчи мусобақа давомида ўйинчилар томонидан олинган жароҳатлар ҳамда соғлигини юқотиши ҳолатлари учун жавобгарлик олиб бормайди.

10.  Жазо чоралари

Мусобақа жараёнида ўйинчиларга қуйидаги кўринишдаги жазор чоралари қўлланилади:

·          Ўз жамоаси ва рақиб жамоаси ўйинчисини, ҳакамлар ва расмий шахсларни ҳақорат қилиш – ўйиндан четлатиш + мусобақа охиригача дисквалификация қилинади;

·          Жамоанинг ўзбошимчалик билан майдонни тарк этиши, жамоанинг мусобақадан дисквалифиция қилинишига ва жамоага ўша ўйин учун - : + техник мағлубият ёзилишига сабаб бўлади.

Бир ўйинда 2 та сариқ карточка ёки тўғридан-тўғри қизил карточка олиб ўйиндан четлатилган ўйинчи ўрнига 2 дақиқадан сўнг рўйхатдаги бошқа ўйинчи майдонга тушиши мумкин.

Агар бир жамоа ўйинчилари ёки мухлисларининг тартиб-интизомни бўзгаликлари натижасида ўйин тўхтатилса, ўша жамоага -:+ техник мағлубият ёзилади. Агар ўйин иккала жамоанинг тартиб-интизомни бўзгаликлари натижасида тўхтатилса иккала жамоа ҳам дисквалификация қилинади.

11.  Тақдирлаш маросими

Ташкилотчи томонидан:

Мусобақада 1-ўринни эгаллаган ғолиб жамоага, кубок *олтин медаллар ва эсдалик совғалар тақдим этилади.

Мусобақада 2 ва 3-ўринни эгаллаган жамоаларга, мос равишда кумуш* ва бронза* медаллари ва эсдалик совғалар тақдим этилади.

(*Мусобақа ғолибларига тақдим этиладиган медаллар қимматбаҳо металлардан ясалмаган.)

Ташкилотчи томонидан жамоалар фикрига таянган ҳолда танлаб олинган мусобақанинг «Энг яхши волейбол жамоаси» шунингдек «Энг яхши уйинчи» эсдалик совғалар билан тақдирланади.

12.  Ташкилий масалалар

Мавжуд шароитдан келиб чиқиб мусобақа давомида қатнашувчиларга ечиниш хоналари ва дам олиш жойларидан фойдаланишга имконият яратилиши мумкин.

Мусобақа доирасида юзага келадиган бахсли ҳолатлар Ташкилотчи ҳамда ҳакамлар хайъати томонидан ҳал этилади.

2 илова

Корхонанинг расмий бланки

БУЮРТМА-СЎРОВ ХАТИ

Бухоро НҚИЗ МЧЖ ____________________________________цехи ўзининг қуйида рўйхати келтирилган 8 ходимидан иборат волейбол жамоасини волейбол бўйича Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи «Директор кубоги» мусобақада расман иштирокчи сифатида қабул қилишингизни сўраймиз. Жамоанинг барча ўйинчилари цехимиз ходимлари бўлишини ҳамда уларнинг саломатликлари спорт мусобақасида иштирок этишга лаёқатлилигини кафолатлаймиз.

1.                     ___________________________________

2.                     ___________________________________

3.                     ___________________________________

4.                     ___________________________________

5.                     ___________________________________

6.                     ___________________________________

7.                     ___________________________________

8.                     ___________________________________

Жамоа мураббийи: _________________________

(Ф.И.О)

Цех бошлиғи: _________________________

(Ф.И.О)

Имзо. _____________________