Бухоро НҚИЗ "Ўзнефтгазқудуқтамирлаш" АЖга 50та кондиционер совға қилди

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан Бухоро НҚИЗ 50 дона кондиционер сотиб олиб, "Ўзнефтгазқудуқтамирлаш" АЖга беғараз асосда совға қилди.

Топшириқнинг асосий мақсади – иссиқ иқлим(чўл) шароитида вахта тартибида ишлайдиган ишчилар учун қулай иш шароитларини яратиш.

Таъкидлаш жоизки, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ўз ходимларини хавфсиз ва энг қулай иш шароитлари билан таъминлашга, ишчиларнинг ижтимоий фаровонлиги ва соғлиғини ҳимоя қилишга масъулиятли муносабатда бўлишга интилади.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати