Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида талабалар ўз билимларини амалиёт билан мустаҳкамлашмоқда
Бўлғуси кадрларнинг билимларини ишлаб чиқариш жараёнларидаги техника ва технологиялар муҳитида янада мустаҳкамлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан корхоналарда амалга оширилаётган талабалар амалиётлари давом этмоқда.
"Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ ва Қорақалпоқ давлат университети ўртасида 2021 йилнинг 6 сентябрида тузилган 170/029 сонли шартномага асосан Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган 4-курс талабалари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ишлаб чиқариш амалиётини ўтади.
Кўп йиллик тажрибага эга устоз ишчи-ходимлар бўлажак мутахассисларни нефть, газ, қайта ишланган маҳсулотларни сақлаш, транспорт объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш шароитлари, шунингдек, қурилмар ва қувур ўтказгичлар тизими объектларини таъмирлаш жараёнлари билан таништиришди.