July 14, 2022

Автонақлиёт цехи ишчи-ходимлари ўртасида давра суҳбати ўтказилди

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, кенг қамровли ташкилий-амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун Бухоро НҚИЗ Автонақлиёт цехида директор ўринбосари Н.К.Примов бошчилигида давра суҳбати ўтказилди. Унда автонақлиёт цехи ишчи-ходимлари иштирок этди.

Давра суҳбати давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисалари хавфини камайтириш, ишчи-ходимлар ўртасида доимий хушёрликни ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек, ишчи-ходимларнинг меҳнат шароитлари, хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган шарт-шароитлар ҳам ўрганилди.

Йиғилиш сўнгида ишчи-ходимларнинг савол ва таклифлари тингланиб, уларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бухоро НҚИЗ Матбуот хизмати