Кикбоксинг бўйича Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи директори кубоги очиқ турнири бўлиб ўтди
Ёшлар Иттифоқи БНҚИЗ БТ ва Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси Бухоро вилояти бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 18 декабрь куни "Нефтчи" спорт соғломлаштириш мажмуасида кикбоксинг бўйича 7-15 ёшли ўғил ва қиз болалар ўртасида Бухоро НҚИЗ директори кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.
Кенг қамровда бўлиб ўтган мусобақада Тожикистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардан келган 280 нафарга яқин спортчилар 75 та вазн тоифасида иштирок этди. Турнир Халқаро Кикбоксинг федерацияси (WAKO) қоидаси асосан ва Олимпия тизими бўйича ўтказилди.
Турнирни ўтказишдан асосий мақсад – ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга оммавий равишда жалб қилиш, улар ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, миллий терма жамоа таркибига номзодларни аниқлаш ва тайёрлаш ҳамда кикбоксинг спорт турини оммавийлаштириш, тарғиб қилиш ва янада ривожлантиришдир.
Тожикистон Республикаси 3-ўринни эгаллади.
Қувонарлиси шуки, "Нефтчи" спорт-соғломлаштириш мажмуаси кикбоксинг тўгараги қатнашувчиларидан 7 нафари 1-ўрин, 4 нафари 2-ўрин, 2 нафари 3-ўрин соҳиби бўлишди.
Мусобақа якунида ғолибларга Ёшлар Иттифоқи Бухоро НҚИЗ БТ томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.