Танлов натижалари
28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан ташкиллаштирилган кўрик-танлов бўйича қуйидагилар ғолиб деб топилди:
1.“Газета ва журналларда чоп эттирилган меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларини тарғиб қилувчи энг яхши мақола” номинацияси бўйича:
1-ўрин матбуот хизмати мутахассис шогирди – Ҳасанова Маҳбуба;
2-ўрин саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси хизматининг техника назорати гуруҳи етакчи муҳандиси Шарипов Дониёр;
3-ўрин завод марказий таҳлилхонаси ходими Умарова Гулчирой,
ИО, УЖФ ва КХ цехи ходими Иброҳимова Гулирухсор, сифатни бошқариш тизими етакчи мутахассиси Жумаева Дилобар.
2.“Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси талаблари акс эттирилган энг яхши деворий газета” номинацияси бўйича:
1-ўрин завод марказий таҳлилхонаси ва электр таъминоти цехи;
2-ўрин хом ашё ва тайёр маҳсулотлар цехи, тадқиқотлар таҳлилхонаси;
3-ўрин экология ва АММҚ бўлими, таъмир-механика цехи.
(Изоҳ: Ушбу номинация бўйича ўринлар ғолиб цехларнинг фақатгина битта муаллифига тааллуқли ҳисобланади).
3. “Ташкил этилган меҳнат мухофазаси ва хавфсизлик техникасига оид саҳна кўриниши” номинацияси буйича:
2-ўрин завод марказий таҳлилхонаси.
4. “Цехлар ўртасида энг фаол меҳнат муҳофазаси вакили” номинацияси буйича:
1-ўрин Электр таъминоти цехи меҳнат мухофазаси бўйича жамоатчи вакили Очилов Соҳиб.