28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан ўтказилган танлов ғолиблари тақдирланди
28 апрель бутун дунё миқёсида меҳнат муҳофазаси ва ишчилар хавфсизлигини таъминлашга бағишланган муҳим сана сифатида кенг нишонланади. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ҳам ушбу кун муносабати билан турли тадбирлар, танловлар ташкил этилди.
Тадбирлар доирасида “Заковат” турнири, “Хавфсизлик дарахти” рамзий танлови ҳамда “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш бўйича намунали цех” танлови ўтказилди. Шунингдек, заводнинг расмий телеграм канали орқали “Хавфсизлик техникасининг энг яхши муҳандиси” номинацияси бўйича онлайн овоз бериш ташкил этилди.
Куни кеча қуйида номлари келтирилган, танловларда фаол иштирок этган, ходимлар ва цех жамоалари муносиб тақдирланди.
“Заковат” турнири ғолиблари:
“Хавфсизлик дарахти” рамзий танлови ғолиблари:
“Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш бўйича намунали цех” танлови ғолиблари:
“Хавфсизлик техникасининг энг яхши муҳандиси” номинацияси бўйича энг кўп овоз олган ходимлар:
Барча ғолибларга меҳнат муҳофазаси соҳасидаги фаол иштирок учун миннатдорлик билдирилиб, ташаккурнома, рамзий каска ва эсдалик совғалари топширилди.
Ушбу тадбирлар меҳнат муҳофазаси маданиятини янада ривожлантиришга ва ходимлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган муҳим қадам ҳисобланади.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарияти ва барча ходимлари номидан ғолибларни чин қалбдан табриклаймиз ва иштирокчиларга ўз ишига бўлган масъулиятли муносабати учун миннатдорчилик билдирамиз!