June 2, 2023

Онлайн ўқув-семинари ташкил этилди

Жорий йилнинг 31 май куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча корхоналар қаторида Бухоро НҚИЗнинг ишчи-ходимлари ҳам “Саноат хавфсизлиги” мавзусида ташкил этилган онлайн ўқув семинарида иштирок этишди.

Ўқув семинарини “Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг С ва ЭХ, СМҚ ва МХ департаменти мутахассиси Д.Рахмонов олиб борди. Унда саноат хавфсизлигини қандай ташкил этилиши, саноат хавфсизлигини корхоналарда жорий этишнинг асосий сабаблари таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги 57-сонли Қонуни ва ундаги моддаларнинг мазмун моҳияти слайдлар орқали ёритиб берилди.

Семинарда иштирок этган барча ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини таъминлашга оид билим, малакалари мустахкамланди.

Таъкидлаш жоизки, бу каби ўқув семинарлари ҳар бир мутахассис учун фойдали билим ва тажриба мактаби бўлиб хизмат қилади.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати