Бухоро НҚИЗда қутқарувчилар аттестациядан ўтказилди
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 декабрдаги “Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида”ги қонунини ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ идоравий аттестация комиссиясининг 2024 йил учун иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида “Бухоро НҚИЗ” МЧЖнинг ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отряди қутқарувчиларига “Қутқарувчи” мақомини бериш ва тоифа даражаларини тасдиқлаш бўйича аттестациядан ўтказиш ишлари амалга оширилди.
Тадбир доирасида қутқарув воситаларидан тўғри фойдаланиш бўйича касбий, ақлий, маънавий, жисмоний кўникмалар ва қутқарув ишларини бажаришга шайлик даражаси синовдан ўтказилди.
Аттестация натижаларига кўра, Бухоро НҚИЗ ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отряди қутқарувчиларининг “Қутқарувчи” мақоми тасдиқланди.
Маълумот учун: “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг объектларни ҳимоя қилиш ва сафарбарлик ишлари бўлими томонидан тизим корхона ва бошқармаларга тегишли ҳудудларни муҳофаза қилиш, юзага келиши мумкин бўлган хавфлардан ҳимоялаш, фуқаро муҳофазаси ҳарбий тузилмаларининг шайлигини таъминлаш мақсадида комплексли ишлар амалга оширилмоқда.