Бухоро НҚИЗ – амалиёт ва тажриба мактаби
Нефть-газ соҳасида фаолият бошлаш арафасидаги бўлажак кадрларнинг билимларини ишлаб чиқариш жараёнларидаги техника ва технологиялар муҳитида янада мустаҳкамлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан корхоналарда амалга оширилаётган талабалар амалиётлари давом этмоқда.
"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ ва Тошкент кимё-технология институти ўртасида 2021 йилнинг 6 сентябрида тузилган 424/21 сонли шартномага асосан Нефть ва
нефть-газни қайта ишлаш технологияси таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган 4-босқич талабалари Бухоро НҚИЗда битируволди амалиёти ўташмоқда. Шунингдек, институт ўқитувчилари малака оширишмоқда.
Бевосита технологик майдончаларнинг ўзида кўп йиллик тажрибага эга устоз ишчи-ходимлар бўлажак мутахассисларни нефтни қайта ишлаш, бензин сифатини ошириш, дизель ёқилғиси таркибидан олтингугурт ажратиб олиш, авиа керосин ишлаб чиқариш, нефть ва тайёр нефть маҳсулотларини сақлаш ва ташиш жараёнлари билан таништиришди.
Таъкидлаш жоизки, Бухоро НҚИЗ нафақат талабалар, балки
устоз-педагоглар учун ҳам тажриба алмашиш ва малака ошириш маскани ҳисобланади. Бунинг учун эса талабалар ва институт педагоглари учун етарли шароитлар яратилган.