January 18, 2020

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида «Йилнинг энг яхши адлия бўлими» танлови ўтказилди

Хабарингиз бор, Адлия органлари зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни самарали бажарилишида муносиб ҳисса қушаётган ҳамда узининг хизмат вазифалари ва мажбуриятларини намунали бажараётган, иш самарадорлигини мунтазам яхшилашга эришаётган ходимларни рағбатлантириш мақсадида “Йилнинг энг яхши адлия бўлими”, “Йилнинг энг яхши адлия ходими” номинациялари бўйича танловини ўтказиш, шунингдек ҳар ойда “Ойнинг энг яхши ходими”ни аниқлаш йўлга қўйилган.

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида 2019 йил давомида юқори кўрсаткичларга эришган адлия бўлимлари ўртасида “Йилнинг энг яхши адлия бўлими” танлови ўтказилди.

Танлов 3 босқич бўйича ўтказилди.

Танловнинг 1-босқичида адлия бўлимлари томонидан йил давомида бажарган ишлари презентация қилинди.

2-босқичда ходимларнинг ҳуқуқий билимлари тест ўтказиш орқали аниқланди.

Танловнинг 3-босқичида иштирокчилар танлов комиссияси томонидан тайёрланган казус саволларига жавоб берди.

Иштирокчиларнинг 3 шарт бўйича чиқишлари Танлов комиссияси томонидан баҳоланди.

Марҳамат ғолиблар билан танишинг.

“Йилнинг энг яхши адлия бўлими” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида:

Танлов ғолибларини эришган натижалари билан табриклаб, Беруний туман адлия бўлимига танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичидаги иштирокига омад тилаймиз.