Жондор туманида 2020 йил 5 октябрдан 6-сон мактабгача таълим ташкилоти анъанавий тарзда фаолиятини бошлади.
Жорий йилнинг 5 октябрь куни Жондор туманидаги 6-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида анаъанавий таълим шаклида ўқув жараёнлари бошланиб, дастлаб 2 та гуруҳда асосан 5-6-7 ёшдаги болалар анъанавий таълим шаклига жалб қилинди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, мактабгача таълим ташкилотларида анъанавий таълим бошланиши бўйича қарорни тумандаги эпидемиологик вазият, соғлиқни сақлаш тизимининг вазиятга тайёрлигидан келиб чиқиб, санитария эпидемиология осойишталик маркази хулосаларига мувофиқ фақатгина маҳаллий кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг қабул қилиниши белгиланган.
Жорий йилнинг 5 октябрь санасидан бошлаб, маҳаллий кенгаш қарорига асосан тумандаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари босқичма-босқич анъанавий тарзда ўз фаолиятларини бошлайдилар. Мактабгача таълим ташкилотлари тана ҳароритини ўлчаш учун пирометрлар, антисептика воситалар билан тўлиқ таъминланган.
Мактабгача таълим бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлинг:
Telegram :https://t.me/jondormaktabgachatalim
Facebook :https://fb.me/jondormaktabgachatalim
Сайт : www.jondormtb.ulkansayt.uz
Ишонч телефони: (65) 58-22-824
Мурожаат қолдириш учун: 1. https://t.me/jondormtbkadr_bot