February 20, 2021

"Қароли" МФЙда сайёр қабул ўтказилди.

Жондор туман Мактабгача таълим бўлими томонидан "Қароли" МФЙда сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул "Қароли" МФЙдаги 22-сон мактабгача таълим ташкилоти биносида ўтказилди.

Сайёр қабулда маҳалла фаоллари, фуқаролар иштирок этдилар. Мактабгача таълим бўлими мудири И.Садуллаев қабул давомида фуқароларга мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Қабул давомида фуқаролардан мактабгача таълим ташкилотида пуллик хизматни ташкил этиш, болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштириш тартиби, давлат-хусусий шерикчилик асосида оилавий мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш масалаларида мурожаатлар келиб тушди. Мурожаат масалалари бўйича фуқароларга маълумотлар берилди.

Болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича мурожаатларни шу ернинг ўзида EMIS дастурида МТТлардаги навбат ва йўлланмалар бўйича маълумот берилди.

Сайёр қабулда "Қароли" МФЙ Қулончи қишлоғида Мобил боғча дастури асосида "Ақлвой" автобуси келиши режалаштирилаётганлиги тўғрисида маълумот берилди.

...

Мактабгача таълим бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифaларига обуна бўлинг:

  1. Telegram: https://t.me/jondormaktabgachatalim