September 30, 2020

Жондор туман Мактабгача таълим бўлимига 2020 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахлардан келиб тушган мурожаатлари бўйича статистик маълумотнома

Жондор туман мактабгача таълим бўлимига 2020 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 29 та мурожаат келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг барчаси белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, ижрога йўналтирилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридиш шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида мурожаат муаллифлари иштирокида ўрганиб чиқилган.

2020 йил 3 чораги давомида мактабгача таълим бўлимига келиб тушган жами 29 та мурожаатдан 12 та (33,3%) мурожаат қаноатлантирилган, 17 та (63%) мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотга юборилган ва рад этилган мурожаатлар мавжуд эмас.

Ҳозирги вақтда мактабгача таълим бўлимига жисмоний ва юридик шахслар томонидан мурожаатлари телеграмда ташкил этилган махсус бот (https://t.me/jondorkadr_bot) орқали, ишонч телефони (65-58-22-824) орқали, facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифа https://fb.me/jondormaktabgachatalim) орқали шунингдек, мактабгача таълим бўлимига бевосита келган ҳолда мурожаат қолдириш учун имкониятлар яратилган.

Мактабгача таълим бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлинг:

Telegram :https://t.me/jondormaktabgachatalim

Facebook :https://fb.me/jondormaktabgachatalim

Сайт : www.jondormtb.ulkansayt.uz

Ишонч телефони: (65) 58-22-824

Мурожаат қолдириш учун: 1. https://t.me/jondormtbkadr_bot

https://forms.gle/XwxFTJWELBK32M7aA