Коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича.

Тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида фаолият кўрсатувчи ходимлар ва тарбияланувчиларга давлат санитария эпидемиология осойишталик маркази ходимлари томонидан СоVID-2019 -короновируси тарқалишини олдини олиш ва эпидемиологик ҳолатни барқарор сақлаш мақсадида тушунтириш ишлари доимий равишда олиб борилмоқда.

20-сон МТТ
23-сон МТТ
36-сон МТТ

Маълумот ўрнида, янги короновирус Хитойда 2019 йил декабрь ойида аниқланиб, шу пайтдан бошлаб дунё мамлакатлари бўйлаб тарқалмоқда. Короновируслар нафас олиш ҳужайраларини шикастлайди.

Инкубацион даври 2 кундан 14 кунгача давом этади.