April 16, 2020

Махсус рухсатнома учун машина тоифаларини қандай фарқлаш мумкин?

М ва N тоифадаги автотранспорт воситаларининг бир-биридан энг асосий фарқи М тоифадаги автомашиналар йўловчиларни ташиш учун, N тоифадаги автотранспорт воситалари эса юк ташиш учун мўлжалланган бўлади.

М тоифадаги автомашиналарнинг ўзи ҳам М1, М2, М3 тоифаларга бўлинади ва буларнинг бир-биридан энг асосий фарқи автомашинадаги ўриндиқлар сони ва автомашинанинг энг катта вазни ҳисобланади.

N тоифадаги автомашиналар ҳам N1, N2, N3 тоифаларга ажратилади ва уларнинг бир-биридан энг асосий фарқи автомашинанинг энг катта вазни ҳисобланади.

Қуйида тоифаларнинг тавсифи билан танишинг:

М1 тоифаси – йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситалари (оддий енгил автомашиналар). Мисол учун, Lасеtti, Spark, Damas, Malibu, Nexia ва хк.

М1 тоифаси

2. М2 тоифаси – йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ, энг катта вазни 5т дан ортиқ бўлмаган автотранспорт воситалари. Мисол учун, минивен, микроавтобус.

М2 тоифаси

3. М3 тоифаси – йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ, энг катта вазни 5т дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари. Буларга мисол қилиб автобусларни айтиш мумкин.

М3 тоифаси

4. N1 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари. Мисол учун, транспорт тури юк ташувчи бўлган Damas Van, Labo, Газель, Mercedes-Benz Sprinter, Гуран автомашиналари.

N1 тоифаси

5. N2 тоифаси – юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5т дан ортиқ, лекин 12т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари. Масалан, Isuzu автофургонлари.

N2 тоифаси

N3 тоифаси – юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 12т дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари. Масалан, давлатлараро юк ташувчи фургонлар.

N3 тоифаси

Юқоридаги келтирилган тавсифлардан келиб чиқиб автомашинанинг қайси тоифага тааллуқли эканлигини қийинчиликсиз ажратиб олиш мумкин. Бунинг учун, транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (техпаспорт)га назар ташлашнинг ўзи кифоя. Мазкур гувоҳномада транспорт воситасининг русуми, тури, вазни каби муҳим маълумотлар акс эттирилган бўлади.

Бухороликлар учун махсус канал👇
https://t.me/buxoro_bozor