Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклифлар давлат экспертизасидан ўтказилади
“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-635, 28.08.2020 й.).
📋 Қонун билан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш механизмлари ва мазкур масалаларда махсус коммиссиялар тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш белгиланди.
📌 Қонунга мувофиқ, махсус комиссиялар маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши таклифларини ҳамда ҳокимларнинг илтимосларини кўриб чиқади ҳамда давлат экспертизасидан ўтказади.
♻️ Шунга кўра, Комиссия таклиф ёки илтимосномани бир ой ичида кўриб чиқиб, давлат экспертизаси якунларига кўра хулоса тайёрлайди.
🏢 Комиссияларнинг ишлаш ва уларнинг фаолиятини тугатиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
☑️ Қонунга мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мазкур соҳадаги ваколатлари ва вазифалари белгилаб берилди.
➡️ Жумладан, Олий Мажлис палаталари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифларини келишади.
◽️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.