Юридик хизмат кўрсатилишининг тўғри йўлга қўйилиши қонун устуворлиги гарови!

Бугун, 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларидан иборат Ишчи гуруҳи аъзолари Қоракўл туманида бўлиб, туман юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолияти билан яқиндан танишиб, марказнинг моддий-техник базаси билан тўлиқ таъминланганлиги, ходимлар учун яратилган қулайликларни кўздан кечиришиб, соҳа вакиллари билан ўзаро фикр алмашишди. Суҳбат жараёнида уларнинг ўз вазифаларини қай даражада билиши, масъулиятни ҳис қилиш даражаси англашилган бўлса, ўз ўрнида ходимларнинг ҳам саволларига гуруҳ вакиллари томонидан тегишли жавоблар берилди.

Кейинчалик юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини жамоатчиликка етказиш мақсадида туман ҳокимлиги биносида амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан хизмат кўрсатиладиган ташкилотларнинг раҳбар ходимлари ва масъуллари иштирок этди. Тадбир давомида иштирокчиларга марказларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, мақсади, соҳа вакилларига қўйилаётган меъёрлар, ташкилот ва муассасалар билан ҳуқуқий ахборот алмашинувининг замонавий механизми юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.

"Юртбошимизнинг 2021 йил 29 июндаги ПҚ-5168-сон қарорлари билан ташкил этилаётган марказлар томонидан тумандаги давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатилишининг тўғри йўлга қўйилиши уларнинг фаолиятида қонун устуворлигини янада мустаҳкамланишига, айрим ташкилотлардаги ортиқча қоғозбозлик ва коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этилишига хизмат қилиши билан жуда аҳамиятли экан"- дейди туман ҳокимлиги масъул ходими Раббонақул Мухторов.

Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларнинг “E-huquqshunos” дастуридан фойдаланиш борасидаги саволларига масъуллар томонидан тегишли жавоблар берилди.

Қоракўл туман адлия бўлими