April 30, 2022
Жондор туман Адлия бўлими ва Юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан амалга оширилган тарғибот тадбири
Жондор туман Адлия бўлими ва Юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари томонидан куни кеча Жондор туман мактабгача таълим бўлимида тарғибот тадбири амалга оширилди.
Тарғибот давомида тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги "Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 5168-сонли ва 2022 йил 18 мартдаги "Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди ҳамда ҳозирда Жондор туман Юридик хизмат кўрсатиш марказининг фаолияти юзасидан қисқача гапирилиб ўтилди.