Когон шаҳрида сайлов қонунчилигини тарғиб қилиш ишлари олиб борилмоқда
Жорий йилнинг 21 июнь куни Когон шаҳар “Бунёдкор” МФЙда ҳамда Мусиқа ва санъат мактабида, 22 июнь куни Когон шаҳридаги 4-сон умумтаълим мактабида Когон шаҳар ҳокимлиги, халқ депутатлари Когон шаҳар кенгаши депутатлари, шаҳар адлия бўлими ва шаҳар прокуратураси томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
70 дан ортиқ иштирокчиларни қамраб олган мазкур тадбирларда адлия бўлими масъул ходими томонидан Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги ва унга киритилган охирги ўзгартиш ва қўшимчалар, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сон Қарори, 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сон Фармонининг мазмун-моҳияти
ва аҳамиятини тушунтириш бўйича маърузалар қилинди.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан турли масалаларда берилган саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Когон шаҳар адлия бўлими