ННТлар фаолияти юзасидан семинар йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси ташаббуси асосида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида жойлашган “Дўстлик уйида” ННТлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир жараёнида вилоят адлия бошқармаси масъул ходими томонидан иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги ПҚ–5012-сонли “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда 2021 йил 4 мартдаги ПФ–6181-сонли “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтириб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида ННТлар мурожаатларини кўриб чиқишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ННТлардан давлат органлари ва ташкилотларига келиб тушган ижтимоий шериклик масалалари бўйича мурожаатлар, ННТлар фаолияти давомида юзага келаётган муаммолар, грант ва субсидия маблағлари ажратиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.