Ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати ётибди
“Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир”, “Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак”. Давлатимиз раҳбарининг ушбу сўзлари халқимизни рози қилиш, уларни бугунидан рози эртанги кунига ишонч билан яшашларида, қолаверса, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими учун ғоявий асос бўлди дея оламиз.
Аммо, давлат хизматларини кўрсатувчи баъзи ташкилотлар борки ҳалига эскича тизимда ишлаб, фуқароларни оввора қилиш, мурожаатларни пайсалга солиш, уларнинг олтинга тенг вақтларини бекордан бекорга кетказишга ўрганиб қолишган. Масалан, Фуқаро С.Турсунова ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишни сўраб давлат хизматлари марказига қилган мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун комиссия аъзоларига юборилган. АТБ “Агробанк” Вобкент тумани филиали томонидан ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи)нинг ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўлов қобилияти, унга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредити ва сотиб олиши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати, кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликларининг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса 13 иш куни кечиктирилиб берилган. Ваҳоланки, тижорат банклари мазкур хулосани ўн иш кунида бериши белгиланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухор вилоят Адлия бошқармаси Давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими томонидан масъул ходимга нисбатан таъсир чораси қўлланилди ва маъмурий жавобгарликка тортилди.
Сўз келганда айтиш жоизки, барча давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар ўз хизмат вазифаларини виждонан ва ўз вақтида бажаришса, фуқароларнинг бугунидан рози, эртанги кунинга ишонч билан яшашларида улкан ҳисса қўшган бўлишади.