June 22, 2020

Бухоро туманида тадбиркорлар учун семинар ўтказилди

2020 йил 22 июнь куни Бухоро туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлиги биносида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда Бош вазир ҳузуридаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қабулхонаси Бухоро туман бўлими мудири З.Тохиров, туман ҳокими ўринбосари Ш.Тошев билан ҳамкорликда тумандаги маҳалла фаоллари ва тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида” ги низом талаблари юзасидан семинар ўтказилди.

Тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи У.Тўхтаев ўз маърузаси билан бошлаб, иштирокчиларга кўргазмали тарғибот материаллари билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали доимий бериш тартиби, "YERELEKTRON" ААТда аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни аукционга қўйиш масаласи бўйича тушунтиришлар бериб ўтди.

Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга ташкилотчи ходимлар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.