November 11, 2020

Қоракўлда ҳарбий хизматчилар учун тарғибот тадбири ўтказилди

Қоракўл туман адлия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 10 ноябрь куни Қоракўл туманидаги 99233-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида адлия ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-634-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги “Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4870-сон қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан маърузалар қилинди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан иштирокчилар иштирокчилар билан ўзаро фикр алмашилди.

Тадбир давомида ҳамкор ташкилотлар томонидан ҳарбийларда китобга бўлган меҳрини оширишга ҳисса қўшиш мақсадида китоб ярмаркаси бўлиб ўтди.

Қоракўл туман адлия бўлими