Бухорода китоб ярмаркаси ўтказилди
Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан жорий йилнинг 25 июнь куни Бухоро шаҳрида жойлашган жиноят ишлари бўйича вилоят суди биносида китоб ярмаркаси ташкил этилди.
Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида ўтказилган тадбирда мамлкатимизда жорий йилнинг 1 июнгача бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар билан ишлаб чиқилган расмий нашрдаги Ўзбекистон Республикасининг 18 турдан иборат бўлган кодекслари сотувга қўйилди.
Ярмаркада нафақат давлат бошқаруви органлари, корхона, ташкилотлар ходимлари иштирок этишди, балки соҳага қизиқувчи фуқароларимиз ва олий таълим муассасалари талабалари ҳамда коллеж ва техникум ўқувчилари томонидан кўплаб ўзларига керакли китоблар харид қилинди.
Дарҳақиқат, аҳолининг китоб мутолаасига қизиқтириш мақсадида ўтказилган бу каби тадбирларнинг кўплаб ўтказилиши аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда ҳам алоҳида ўрин эгаллайди.
Жаҳонгир АШУРОВ, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси