“Ҳуқуқий кўмак дарчалари” ташкил қилинганлиги бўйича хабарга қолдирилган изоҳга Расмий муносабат
BUKHARA NEWS телеграм каналида 28 ноябрь куни “Ҳуқуқий кўмак дарчалари” ташкил қилинганлиги бўйича хабар эълон қилган эди.
Мазкур хабарга “Фарогат” исмли фуқародан “Фойдаси йук хамма рахбарлар бир бирини химоя килади ман шуни билдим”, - деб изоҳ қолдириган.
Адлия вазирининг 2022-йил 11-ноябрдаги 272-ум сонли “Фуқароларнинг суд фаолияти билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқишда уларга енгиллик яратиш мақсадида адлия органларида “ҳуқуқий кўмак дарчалари” фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига биноан Бухоро вилоятидаги барча туман(шаҳар) адлия бўлимларида ҳуқуқий кўмак дарчалари ташкил этилган бўлиб, бундан асосий мақсад фуқароларнинг суд фаолияти билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқишда уларга енгиллик яратиш мақсадида ҳуқуқий маслаҳатлар беришдан иборат.
“Ҳуқуқий кўмак дарчалари” қайсидир мансабдор шахсни устидан тушган шикоятни кўриб чиқиш ёки бирор масалага ҳуқуқий ечим ва хулоса беришни мақсад қилмаган.
“Ҳуқуқий кўмак дарчалари” фаолиятин йўлга қўйилганлигидан асосий мақсад қонунчиликдаги судлар фаолияти билан боғлиқ ҳамда суд-протсессуал тартиблар ҳақида фуқароларга оғзаки ҳуқуқий тушунтиришлар ҳамда маслаҳатлар беришдир.
Мурожаат қилувчи шахсларга улар билан суҳбат давомида бериладиган ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар тавсиявий характерга эга ҳисобланади.
Мазкур дарчаларга суд билан боғлиқ ҳамда суд-протсессуал тартибдаги масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат олмоқчи бўлган фуқаролар белгиланган қабул соатлари доирасида мурожаат қилишлари мумкинлиги маълум қилинади.