Тошкентда Туркия университетининг филиали очилади
“Тошкент шаҳрида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (389-сон, 17.06.2020 й) қабул қилинди.
✅ Қарорга мувофиқ, нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳрида филиали ташкил этилади.
📌 Филиалнинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий этишни рағбатлантириш, илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришни кенгайтириш, таълим олувчиларнинг инновацион ғояларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилишдан иборат.
⌛️ Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ва филиалда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.
🧾 Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган университет дипломи берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot