October 26, 2020

Нафақа ва моддий ёрдам олишда кимларга устунлик берилади?

Нафақа ва моддий ёрдам олишда кимларга устунлик берилади?

- 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа;

- 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа;

👨‍👩‍👦 кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқи қуйидаги тоифаларга берилади:

👉 ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

👉 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

👉 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

👉 ногирон боласи бўлган оилалар;

👉 болани тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар);

👉 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

👉 ёлғиз пенсионерлар.