April 15, 2021

Адлия аралашуви натижасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти тўғри йўлга қўйилди

Бухоро вилояти экология ва атроф муҳитни-муҳофаза қилиш бошқармаси ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматини ташкил этиш маркази ходимлари Ф.А ва Н.Т вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилиб, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун Бухоро вилоят ҳокимлиги махсус ҳисобварақаларида жамланган маблағларнинг 5 фоизини "Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази"нинг ҳисоб рақамига ўз вақтига тўлиқ ўтказилишида амалий ёрдам сўраган.

Бизга маьлумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22 ноябрь 2018 йилдаги ПФ-5580-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий бошқармалари ҳузурида юридик шахс бўлмаган “Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказ”лари ташкил этилган бўлиб, мазкур марказнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли Қарори билан амалга ошириши белгилаб қўйилган бўлиб, марказнинг иш фаолияти фуқароларга қаттик маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати бўйича кўрсатиладиган хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш, курсатилган хизматдан фойдаланувчи фуқароларнинг қарздорликлари ундирилиши таъминлаб боришдан иборат эканлиги белгилаб кўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябр кунидаги ПФ-5580-сонли Фармони 4-бандига биноан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари махсус ғазна ҳисобварақларида жамланган маблағларнинг 5 фоизидан кўп бўлмаган миқдори ҳар йили тасдиқланадиган харажатлар сметаси доирасида санитар тозалаш марказлари фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилиши кўрсатиб ўтилган.

Бухоро вилоят "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази"нинг 2021
йил учун мулжалланган харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 12-сонли қарори билан
тасдиқланган “ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш давлат қўмитаси ходимлари меҳнатига ҳак тўлаш ва уларни моддий
рағбатлантириш тартиби туғрисида”ги Низом талабидан келиб чикиб
тасдиқланган бўлган ва ушбу пул маблағларидан жами ундирилган пул маблағларининг банк харажатлари, хизмат фойдаланиш учун олинган терминал ва термопринтерлар ижараси учун, шунингдек ходимларнинг моддий таъминотига сарфлаши белгилаб қўйилган бўлган. Бироқ, “Махсусавтохўжалик” МЧЖнинг 2021 йил 12 январдаги хатига асосан Вилоят ҳокимлиги
ҳисобчиси С ҳали ўз тасдиғини топмаган хат буйича асоссиз равишда
пул маблағини кечиктириб, марказ ҳисобига кўчирмай келган. Ушбу масалани ҳал қилиш мақсадида марказ 2021 йил 15 январ хат билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси бошлиғи Р.Бга ёзма мурожаат қилинганига қарамай ҳалигача жавоб хати берилмай, мурожаат очиклигича қолиб келган. Бу холат ўз-ўзидан марказ ходимларини ойлик маошини кечикишига, ходимларни хақли эътирозига сабаб бўлиб келган.

Бухоро вилоят адлия бошқармасига бериган мурожаатдан сўнг адлия бошқармаси томонидан Бухоро вилоят "Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази” ходимлари Н.Т ва Ф.А лар аризаси юзасидан Бухоро вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига мурожаатда келтирилган важларни батафсил ўрганиб чиқиб, асослантирувчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда маълумотни вилоят адлия бошқармасига юборишини сўраб хат юборилди. Ушбу, берилган хат ва аралашув натижасида Бухоро вилоят ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 22 ноябрдаги ПФ-5580-сонли Фармонининг 4-бандига мувофиқ 2021 йил 3 феврал куни 50.000.000 сўм, 2021 йил 11 февралда 50.000.000 сўм маблағлар Санитар тозалаш хизматини ташкил этиш марказининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, қилинган мурожаат ижобий ҳал этилди.

АНВАР РЎЗИЕВ, Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими катта маслаҳатчиси