April 12, 2021

Навбатдаги ўқув-семинари бўлиб ўтди

Жамиятда конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳоли ва ижрочиларга тушунтириш мақсадида жорий йилнинг 9 апрель куни Қоровулбозор туман ҳокимлиги мажлислар залида вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан “Адлия - депутатга кўмакдош” шиори остида халқ депутатларининг Қоровулбозор туман Кенгаши депутатлари ҳамда тегишли ҳудудий партия кенгаши вакиллари учун ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят адлия бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Анвар Рўзиев сўзга чиқиб, иштирокчиларга мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда депутат ҳуқуқи, мажбурияти ва мақоми, давлат ва жамият қурилишида сиёсий партияларнинг роли, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш тартиби ва бошқа соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида маъруза қилди.

Маъруза давомида иштирокчилар депутатлик сўровларини расмийлаштириш, уларнинг муддатлари, бу борада давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбар ходимларини масъулияти ошириш ҳамда бошқа бир қатор депутат фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишди.

Кун тартибидаги кейинги масала юзасидан Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман суди раиси Арипов Махмуд сўзга чиқиб суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликдаги янгиликлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Жиноят ва Жиноят проецессуал ҳамда Маъмурий кодексларига киритлган ўзгартиришлар хусусида маълумотлар бериб ўтди.
Дарҳақиқат, депутатларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимдонлиги, фуқароларнинг давлат бўлган ишончини оширишга, сиёсий партияларнинг фаолиятини янада кучайтиришга, маҳаллий давлат ҳокимияти тизимини ривожлантиришга шак-шубҳасиз хизмат қилади. Зеро, барчамизнинг ягона мақсадимиз, “Жамият — ислоҳотлар ташаббускори” деган янги ғояни илгари суриб, янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда барпо этиш ҳисобланади.