October 20, 2020

Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга тадбирлари давом этмоқда

Бухоро вилоятида адлия ходимлари ва "Мадад" ННТнинг ҳудудий бюро ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан "Бепул маслаҳат билан ҳар бир уйга" шиори остида уйма-уй юриш аҳоли муаммаларини ҳал қилиш борасидаги тадбирлари давом этмоқда.

Ромитан тумани

Ишчи гуруҳ томонидан вилоятда “темир дафтар”га киритилганлар, уларни бу рўйхатдан чиқариш бўйича олиб борилган ишлар таҳлил этилиб, хотин-қизлар ва ёшлар муаммоларини ҳал этишнинг ҳуқуқий асосларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жондор тумани

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, вилоят “темир дафтарига” киритилган 42 минг 739 та оиладан 29 мингга яқини мазкур рўйхатдан чиқарилган. Айни пайтда 13 мингдан зиёдроқ оиланинг шароитини яхшилаш, ҳуқуқий муаммоларини бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Вобкент тумани

Ишчи гуруҳ вакиллари ҳам айни пайтда уйма-уй юриб, фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Ўрганилиши вақт талиб этадиган мурожаатлар эса алоҳида назоратга олиниб, тегишли тартибда кўриб чиқилмоқда.

Ғиждувон тумани

Айни пайтда, туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан ҳар ҳафтада бир маротаба 4 та секторда бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш соатларини ташкил этиш бўйича аниқ режалар тасдиқлаб олинган.

Қоракўл тумани

Тадбирлар жараёнида бепул ҳуқуқий маслаҳат олишнинг турли шакллари, хусусан, “Ҳуқуқий ахборот” канали, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар, онлайн мурожаат қилиш, адлия органлари тизимидаги телеграм бот канали, “Ишонч телефонлари” ҳақида ҳамда "Мадад" ННТнинг ҳудудий бюролари ва "Advice.uz" ҳуқуқий портали ҳақида батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.

Шофиркон туман

Дарҳақиқат, фуқаро мурожаатларининг ижобий ҳал этилиши давлат органлари ва ташкилотларининг иш фаолиятининг асосий индикаторидир.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 9 ойи давомида Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига фуқаролардан 2544 та мурожаат келиб тушган бўлиб мазкур мурожаатларнинг 2422 таси ҳал этилиб, шундан 1613 та мурожаат яъни 66 % ижобий ҳал этилган.

Когон шаҳар

Бу каби тадбирларнинг айни пайтда амалга оширилиши барчамиздан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва уларнинг муаммолари билан қизиқишда ҳайрихоҳликни, масъулиятни, хушёрликни ва бирдамликни оширишни талаб этади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими