February 24, 2021

"Энг иқтидорли ўқувчи" танлови ўтказилди

Жорий йилнинг 23 февраль куни БухДУнинг кичик йиғилишлар залида вилоят адлия бошқармаси ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимлари ҳайъатлигида вилоят юридик техникуми ўқувчилари орасида "Энг иқтидорли ўқувчи" танлови ўтказилди.

Танловни ўтказишдан асосий мақсад давлат ва жамиятга етук, ёш ва рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳияда тарбиялаш ва интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда уларга ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этишга имкониятлар яратиш, ўқувчиларда ташаббускорлик, фидоийлик каби фазилатлар ва жамоатчилик қобилиятини қарор топтириш, уларда ўз касбини севиш, илм-фанга иштиёқ ва юрт келажагига дахлдорлик туйғуларини юксалтириш ҳисобланади.

Танлов низомга кўра иштирокчиларнинг юридик техникумда ўқиш давомида фанларни ўзлаштириш даражаси, етакчилик қобилияти, эришган ютуқлари, мамлкатда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардорлик даражаси, нотиқлик санъати, юзага келаётган муаммо ва таклифлар бўйича мулоҳазалари, ҳуқуқ соҳасидаги саводхонлиги ва хорижий тилларни ўзлаштириш даражасиги алоҳида эътибор қаратилиб, танлов якунида 1, 2,3-ўрин соҳиблари тегишли диплом ва пул мукофоти сертификатлари ҳамда адлия бошқармасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бекзод Нишонов, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи